UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0

24 май 09:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз Руфат Рисқиевни зиёрат қилиб, унга AIBA раҳбари Ғофур Раҳимов мактубини топширишди+ФОТО

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари ва аъзолари машҳур боксчи Руфат Рисқиевнинг хонадонида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Кеча, 23 май чоршанба куни амалга оширилган учрашувда Руфат Рисқиев хонадонида дилдан суҳбат бўлди. Собиқ чемпион терма жамоа аъзоларига ўз маслаҳатларини берди.

Шунингдек, бокс бўйича миллий терма жамоа аъзолари афсонавий ўзбек спортчисига AIBA вақтинчалик президенти Ғофур Раҳимовнинг мактубини етказишди.

«Сиз бокс бўйича Жаҳон чемпионига айланган биринчи ўзбек спортчисисиз. Айнан сиз туфайли Ўзбекистонда буюк чемпионлар авлоди етишиб чиқди. AIBA ижроия қўмитаси аъзолари ва мен сизга ва сизнинг оилангизга сиз учун оғир бўлган ҳозирги дамларда барча томонлама қўллаб-қувватлов тақдим этишга тайёрмиз», — дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг сентябрь ойи охирларида Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада шифокорлар веналар тромбозининг оғирлашиши сабабли Руфат Рисқиев ўнг оёғининг тиззадан пастини кесиб ташлаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказганди.

Маълумот учун, 68 ёшли Руфат Рисқиев – 1974 йилги Жаҳон чемпиони ва 1976 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори. АҚШ, Куба, Австрия, Собиқ Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби.

Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс ҳаками. «Ҳурмат Белгиси», «Буюк хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари кавалери. Яқин ўтмишда – Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг вице-президенти, айни пайтда – нафақада.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг