UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

30 ноя 10:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз йил якунига кўра қитъада энг яхши бўлишлари мумкин. Уларни қўллаб-қувватланг!

Теглар :  Бокс
Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) қитъада йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўровнома ташкил қилди.

Қувонарлиси, бир неча йўналишларда ҳамюртларимиз энг яхши бўлиш учун кураш олиб борадилар.


-"Йилнинг энг яхши боксчиси" номинациясида икки нафар спортчимиз давогарлар қаторида қайд этилди. Жакартадаги Осиё ўйинлари ғолиблари Исроил Мадримов ва Иқболжон Холдоров бу борада энг яхши бўлиш учун номзод бўлишди.


-Аргентина Олимпиадаси, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби Абдумалик Халаков қитъада "Йилнинг энг яхши ёш боксчиси" бўлиши мумкин.


-Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этган энг яхши осиёлик боксчи бўлиш учун номзодлар қаторида Баҳодир Жалолов ва Шаҳобиддин Зоиров қайд этилди.


-"Осиё боксида йил кашфиёти" номинациясида Осиё ўйинлари ғолиби Миразизбек Мирзаҳалилов, шунингдек кумуш медаль соҳиби Шунқор Абдурасулов ҳам кураш олиб боради.


-"Осиёда йилнинг энг яхши техник мутахассиси" бўлиш учун яна бир ҳамюртимиз Дилшод Казаков давогарлик қилмоқда.


-Қитъамизнинг энг яхши ҳаками бўлиш учун ҳамюртимиз Александр Ҳамидов кураш олиб боради.


-Осиё ўйинларида 7 та имкониятдан 7 та медаль жамғара олган Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам қитъада йилнинг энг яхши федерацияси бўлиш учун номзод бўлди.


Сиз ушбу ҲАВОЛА орқали ҳамюртларимизга овоз беришингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
30 ноя 16:52:20
Uzbekistan Boks MMA
WBS da esa Shahobiddin zoirovga berishsa yaxshi bo'lardi
   
30 ноя 16:50:31
Uzbekistan Boks MMA
Yilning eng yaxşi boksçisi şubhasiz ISROIL MADRIMOV
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг