UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0

06 июл 14:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди

Бугун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бокс бўйича икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди.

U19 ва U23 ёш тоифасидаги қитъа биринчилигининг илк куни терма жамоамизнинг 4 нафар вакили рингга чиқиши режалаштирилган эди. Бироз аввал улардан икки нафари ўз жангларини ғалаба билан якунлади.  

Дастлаб -50 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Амирбек Исмоилов ҳиндистонлик Вишванат Сурешга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Илҳомжон Эргашев эса қатарлик Файсал Моҳамедга қарши рингга чиқди. Биринчи раунддан кейин Файсалнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликка қарор қилишди.

Бироздан сўнг, аниқроғи, 15:00да -55 кг вазндаги боксчимиз Фарёзбек Дўсматов филиппинлик Элжай Памисага қарши жанг ўтказади. Фарёзбек Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси ҳисобланади. Соат 17:15да бошланажак яна бир жангда эса -60 кг вазн тоифаси вакили Абдураҳмон Маҳмуджонов мўғулистонлик Дулгуунсаихан Харху билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг