UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0

23 мар 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчимиз WBC камари учун қозоғистонлик рақибига қарши рингга чиқади + ПОСТЕР

Бу ҳақда Қозоғистон нашри Relentless Drive Promotion компаниясига таянган ҳолда хабар берди.

Чарм қўлқоп устамиз Абдурасул Исмоилов (11-3-1, 7 КО) қозоғистонлик боксчи Дулат Бекбауов (2-0-0, 2 КО)га қарши WBC Greater Turan минтақавий камари учун чемпионлик жангини ўтказади. Ушбу жанг 28 март куни Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида бўлиб ўтади.

"Дулат Бекбауов - Абдурасул Исмоилов — WBC Greater Turan Title камари учун. Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари ўртасида WBC камари учун 10 раундлик жанг бўлиб ўтади. Сизни чиндан ҳам афсонавий камарга лойиқ жанг кутмоқда", - дейилади промоушеннинг Инстаграмдаги расмий саҳифасида.

Бекбауовнинг ҳаваскорлар ўртасидаги энг юқори натижаси 2023 йилда Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг кумуш медали бўлган. Шунингдек, у икки карра (2022, 2024) Осиё вице-чемпиони ҳисобланади. Қозоғистонлик профессионал дебютини 2025 йил июль ойида ўтказган ва ўша йилнинг декабрь ойида Олмаотада ҳамюртимиз Ҳасанбой Мирзаҳамроевни учинчи раундда нокаутга учратганди.

Абдурасул Исмоилов Россия, Вьетнам, Корея Республикаси, Хитой каби давлатларда фаол тарзда ўз жангларини ўтказиб келяпти. Унинг сўнгги жанги 2025 йил февраль ойида Москвада WBA Asia камари учун бўлиб ўтган. Россиялик Артур Субханкуловга қарши кечган баҳс тўлиқ давом этган ва унда боксчимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг