02 апр 23:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бокудаги халқаро турнирида қатнашган боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди ФОТО
Хабарингиз бор, 27 март - 1 апрель кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро "Буюк ипак йўли" турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишганди. Терма жамоамиз мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишганди.
Бугун мусобақада иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.
Эътиборингизга кутиб олиш маросимидан суратларни ҳавола қиламиз:
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
16 dan 19 aprelgacha yetib kelish joylashish miting va tashkiliy masalalar hal qilinadi janglar 19 aprel ochilish marosimi bilan boshlanadi va 21 aprelgacha davom etsa 22 -23 aprel sanasiga chorak final janglari,24 aprel dam olish kuni 25 aprel yarim final janglari 26 aprel esa final janglari otkaziladi.
manba: asianboxing.info
marhamat adminlar tayyor maqola uchun