UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

04 апр 11:01
Янгиликлар

Хоккей

Бўлажак рақибимиз Қувайтнинг шашти баланд

Теглар :  Қувайт
Аввал хабар берганимиздек, 13-19 апрель кунлари шайбали хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бора жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Дастлабки учрашувда ҳамюртларимиз Қувайт термаси билан куч синашади. Қувайт қишки ўйинлар ассоциацияси президенти Фаҳид Ал-Ажми Арманистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳамюртлари умидли ўйин кўрсатишига ишонч билдирмоқда .

Латвиялик мураббий Андрис Барткевич бошчилигидаги терма жамоа дастлаб ўз юртида йиғин ўтказди, апрель ойи бошида Ереванда ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан эса Болгарияда шуғулланишлари кўзда тутилган.

Узоқ йиллар Германияда ишлаган латвиялик мутахассис Андрис Барткевич шу йил қишда Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари олдидан Қувайт терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганди.

- Кескин курашда фақат Қирғизистон термасидан енгилдик. Рақибимиз жаҳон чемпионатлари таснифида биздан икки дивизион юқори эканини инобатга олинса, ёмон натижа кўрсатмадик. Осиё ўйинларидаги тажриба бизга жаҳон чемпионатида қўл келади, - деди Фаҳид Ал-Ҳажми. 

Маълумот ўрнида, Осиё ўйинларида Қувайт қўшимча вақтда (овертаймда) 8-9 ҳисобида қирғизистонликлардан мағлубиятга учраган бўлса, сўнгра Сингапур (10-3), Баҳрайн (34-0) ва Туркманистон (8-4) устидан зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз, IIHF тасарруфидаги жаҳон чемпионати IV дивизион ўйинлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг