UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

17 сен 10:11
Янгиликлар

Хоккей

Бош мураббий ва сардоримиз "Ҳумо"нинг кечаги мағлубиятига изоҳ беришди

Хабарингиз бор, кеча оқшом "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Очиқ чемпионатидаги тўртинчи ўйинини ўтказди.

Хоккейчиларимиз муросасиз кечган учрашувда "Горняк" клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бир кун аввал бу икки жамоанинг илк ўйинида "Ҳумо" 3:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Кечаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Ҳумо" клуби бош мураббийи Евгений Попихин ҳамда жамоамиз сардори Игорь Игнатушкин саволларга жавоб беришди. Дастлаб Игнатушкин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинни яхши бошладик. Дастлабки ўн дақиқаликда бир нечта қулай вазиятларни юзага келтирдик. Яхши стартни гол билан якунладик. Афсуски, қолган вазиятларни голга айлантира олмадик. Қолган дақиқаларда меҳмонлар устуликка эришишди. Шунга қарамай, баҳс якунида босимни кучайтирдик ва бунинг натижасида ҳисобни тенглаштирдик. Лекин оз қолганида бироз чидай олмадик. Жамоамиз таркиби ёш, балки шу ҳам таъсир қилаётгандир. Барқарорлик ва тажриба етишмаяпти. Хатолардан хулоса чиқарамиз. Ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам мувозанатни тиклашимиз мумкин эди. Вазиятлар юзага келтирилди. Кийиниш хонасида йигитлар билан гаплашиб олдик. Олдинда бизни қийин сафар ўйинлари кутиб турибди. Кетма-кет 8 та учрашув ўтказишимиз керак. Қозоғистонда 20 кун қолиб кетамиз. 

- "Горняк"нинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Алоҳида қайд этадиган жиҳатини кўрмадим. Улар ўз ўйинларини кўрсатишди. Биз ўзимиз уларга имконият тақдим этдик. Ҳисоб 2:1 кўринишига келганидан кейин меҳмонлар ёпилиб олишди ва ҳимоявий ўйин намойиш этишди. Ҳаракат қилиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Аммо, бир неча сониялик хотиржамлик бизга қимматга тушди. 


Шундан сўнг Евгений Попихин ҳам ўз фикрлари билан бўлишди.

- Ҳисобда ортда қола туриб, мувозанатни тиклашга эришдик - 2:2. Бу хоккей. Хатолар эвазига мағлубиятлар қабул қилиб олинали, ғалабалар қўлга киритилади. Гоҳида тажрибали ўйинчилар ҳам хатоларга йўл қўйишади. Жамоамиз таркибини турли клублардан таклиф этилган хоккейчилар ҳисобига тўлдирганмиз. Бизга вақт керак. Жамоада секин-аста ўйин тизгинини ўз қўлига оладиган лидерлар шаклланади. Афсуски, ўтган ўйинларда мен ана шу нарсани кўрмадим. Таркибни шакллантириш, ўз ўйинимизни йўлга қўйиш жараёни давом этмоқда. Йигитларнинг характери устида ҳам ишлаяпмиз. Олдинда қиладиган ишларимиз бисёр. Ҳозир боридан фойдаланяпмиз. 


- Инобатга олинмаган икки гол борасида фикрингиз қандай?

- Битта қоида бор - ҳакам ҳар доим ҳақ. Шу сабабдан, бу масалада мен учун гапириш қийин. Биринчи инобатга олинмаган голга қўшиламан. Иккинчисини ҳали кўриб чиқмадим. Ўйин бўйича гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Вазиятлар юзага келтирилди, аммо индивидуал маҳорат етишмади. Энг катта камчилигимиз ҳам ҳозирча шу бўлиб турибди. Нима ҳам дердим, бошни баланд кўтарган ҳолда ишлашда давом этамиз. 

Маълумот учун, ҳозирда "Ҳумо" ҳисобида тўрт очко бор. "Горняк" эса ушбу ғалаба орқали очколари сонини тўрттага етказиб олди. Жамоамиз навбатдаги ўйинни 25 сентябрь куни меҳмонда, "Бейбарис"га қарши ўтказади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг