UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

27 май 19:35
Янгиликлар

Футбол

"Босимни унутинг, завқ олинг!" — Чилилик эксперт мундиалда Ўзбекистондан нима кутмоқда?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун— АҚШга етиб борди.

Узоқ йиллик орзу ва миллионлаб мухлисларнинг интизорлик билан кутган дамлари ниҳоят ҳақиқатга айланди. Эндиликда нафақат ўзбек футболи ишқибозлари, балки бутун жаҳон Океан ортига етиб келган дебютант — "оқ бўрилар" нинг ҳар бир қадамини диққат билан кузатиши табиий.

Мазкур тарихий воқеликка чилилик футбол эксперти, "Бунёдкор" собиқ легионери Хосе Луис Вильянуэва ҳам ўз муносабатини билдирди.

— Хосе, аввало бугунги кундаги фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз. Эшитишимизча, океан ортида янги лойиҳа устида ишлаяпсиз?

— Салом! Ҳозирда мен Флоридада яшаяпман ва бор эътиборимни ўзимнинг асосий лойиҳам — "Golazo Training"га қаратганман. Менинг бош мақсадим — у худди "Uber" тизими каби ўйинчилар ва мураббийларни ўзаро боғлайдиган платформадир. Ушбу платформа мураббийлар учун бевосита майдонда ўтказиладиган тайёр машғулот дастурларини тақдим этади. Футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, ўз тажрибам билан ўртоқлашиш ва "Golazo Training" орқали янги авлоднинг футболдан завқ олишига кўмаклашиш менга жуда катта завқ бағишламоқда.

Айтганча, менда махсус таклиф бор! 17 июнь куни Мексикада, Ўзбекистон — Колумбия учрашувидан бироз олдин, ўзбекистонлик мухлислар билан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчиман. Бу жуда қизиқарли футбол тажрибаси бўлади. Агар ўша вақтда Мексикада бўлсангиз ва бизга қўшилишни ёки ўйнашни истасангиз, илтимос, мен билан “Instagram” да @joselovillanueva профили орқали боғланинг. У ерда кўплаб ўзбекистонлик мухлисларни кўришдан мамнун бўлардим!

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва айни дамда мусобақага жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу тарихий воқеликни қандай кутиб олдингиз?

— Мен Ўзбекистон учун жуда хурсандман! Мен у ерда "Бунёдкор" сафида ўйнаганман, шунинг учун футбол одамлар учун қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини биламан. Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш — бу улкан воқеа. Жамоани, уларни олиб чиққан Тимур Кападзени ва барча мухлисларни табриклайман!

— Бугунги Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан қайси футболчиларни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз? Кимлар Жаҳон чемпионатида жамоа етакчиси бўла олади?

— Менимча, Элдор Шомуродов жуда муҳим роль ўйнайди — у тажрибали ва голлар уради. Шунингдек, "Манчестер Сити"дан Абдуқодир Ҳусанов — у ёш, кучли ва юқори даражада тўп тепмоқда. "Бунёдкор" даги вақтимдан кўплаб футболчиларни танийман. Ўзбекистонда маҳоратли, техникаси кучли ўйинчилар бор.



— "Оқ бўрилар" жой олган гуруҳ (Португалия, Колумбия, Конго) анча мураккаб кўринмоқда. Жамоамизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— Бу жуда қийин гуруҳ. Португалияда Роналду бор, Колумбия ҳар доим кучли, Конго эса жисмонан бақувват. Осон бўлмайди, лекин футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистон бор кучини кўрсатишга, очколар ишлашга ва бу тажрибадан завқланишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими — ўрганиш ва келажак учун ўсишга эришиш.

— Ўзбекистонда ўтказган йилларингизни тез-тез эслаб турасизми? Хотирангизда энг ёрқин муҳрланиб қолган воқеа қайси?

— Ҳа, мен бу ҳақда тез-тез ўйлаб тураман. "Бунёдкор" да ўтказган вақтим жуда ўзгача эди. Дебют ўйинимда, ашаддий мухлислар қаршисида "Пахтакор"га гол урганим — ҳеч қачон унутмайдиган хотирамдир. Мен ҳамон "Бунёдкор"ни ва ўзбек футболини меҳр билан кузатиб бораман.

 Бу Жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан ташқари яна қайси терма жамоаларни томоша қиласиз? Сизнинг севимли учлигингиз кимлар?

— Менинг энг севимли 3 та терма жамоам:

Бразилия — билмадим, Ривалдо билан муносабатим туфайли Бразилияни яхши кўраман.

Испания — улар чиройли футбол ўйнашади ва кўплаб иқтидорли футболчиларга эга.

Аргентина — улар кучли ва тажрибали. Месси тарих яратишда давом этиши мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг