UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

31 мар 12:23
Янгиликлар

Бошқалар

БЎСМ директори ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

Жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш масалалари доирасида ёшларимиз орасида китобхонликни тарғиб қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва таклифи  билан юртимизда китобхонликка бўлган қизиқиш янада ошаётгани ўғил-қизларимизнинг одоб-ахлоқига, тарбиясига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиши бор гап, албатта. Мамлакатимиз бўйлаб барча даражадаги раҳбарлар, зиёлилар, ишчи-ходимлар томонидан ўзлари таҳсил олган умумий ўрта таълим мактабларига китобларни байрамона тарзда   совға қилиш жараёни ўзига хос анъанага айлангани қувонарли. Бундай эзгу ва хайрли ташаббуслар Қашқадарё вилоятида ҳам бошлаб юборилган. 

Хусусан, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Фарҳод Жуманов ҳам тумандаги ўзи тахсил олган 31-умумий ўрта таълим мактабига ўзбек миллий ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларининг сара асарларидан иборат китоблар жамланмасини  совға қилди. 

Ўқувчилар дунё қарашини ривожлантирувчи асарлар сирасига шеър, ҳикоя ва қисса, шунингдек, қизиқарли эртаклар ҳам ўрин олган. Ушбу бадиий адабиётлар ўғил-қизларнинг ёшига мос тарзда танланган. Шунингдек, мазкур спорт мактабида режага мувофиқ эндиликда таниқли ёзувчи ва шоирларларнинг БЎСМ тарбияланувчилари билан ижодий учрашувлари, китобхонлик кечаларини ташкил этилиши ҳам  ёш спортчиларнинг нафақат жисмоний балки маънан тафаккури бойишига хизмат қилиши нақадар яхши.

Яна бир гап. Спорт мактабида ташқи футбол, волейбол майдонлари, енгил атлетика учун югуруш йўлакчалари мавжуд бўлиб, ҳар тонг ушбу спорт майдонларида турли ёшдаги одамларнинг эрталабки бадантарбия машғулотларида БЎСМ мураббийлари ва ишчи-ходимлари сафига қўшилаётганини ва гимнастика машғулотларини хушчақчақлик билан   кўтаринки кайфиятда бажарётганини таъкидлаб ўтмаса бўлмас.

Шундай экан, биз ҳам китобларни кўпроқ ўқийлик - дунёни теранроқ англаймиз, тафаккур оламимиз кенгроқ бўлади, жисмоний тарбия ва спортга ошно бўлиб, эрта тонг бир муддат бадантарбия қилайлик - жисмонан соғлом бўламиз, кун давомида ташлаган қадамларимиз шахдам бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг