UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0 09:18Ислам Махачев UFC`даги ўзи забт эта олмайдиган рекордни айтди 0 08:53Умарали Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" Чемпионлар лигаси асосий босқичига чиқди + ВИДЕО 0 08:27Monterrey Open. Тимофеева дунёнинг 53-ракеткасига имкон қолдирмади 0

16 фев 09:10
Янгиликлар

БЎСМлар иш фаолияти самарадорлиги доимий назорат қилинади

Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда мамлакатимизда тренерлар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари муҳим ўрин тутади. Шу сабабли вазирлик томонидан миллий терма жамоаларимизга иқтидорли ёшларни тарбиялаб берувчи таянч масканлар саналадиган БЎСМлар фаолиятида иш самарадорлигини ошириш, тренерларнинг масъулият ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда мамлакатимизда тренерлар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Шу мақсадда уларнинг маоши оширилди ҳамда қўшимча рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди. Ўз навбатида тренерлар умумтаълим мактаблари ҳамда маҳаллама маҳалла юриб, иқтидорли ёшларни излаб топиши ва уларни катта спортга йўналтириши лозим.

Шунга қарамай соҳада айрим муаммо ва камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда. Кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти мавжуд вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш, спортчи ёшлар билан учрашиш мақсадида Тошкент шаҳридаги бир қатор БЎСМлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Учтепа туман 1-сонли БЎСМда вазирлик мутасаддилари билан спорт таълим муассасаларининг тренерлари, услубчилари ва мутахассислар иштирокида самимий мулоқот ташкил этилди. Унда БЎСМлар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, истеъдодли ёшларни излаб топиш ҳамда уларни катта спортга йўналтиришдаги ишларни кучайтириш, ёш авлод орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, чора-тадбирлар белгиланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг