UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0

29 янв 14:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Таэквондо

Бўстонлиқда спортчилар учун замонавий сиҳатгоҳ қад ростлайди

Пойтахдан 60 км узоқликда жойлашган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Тьяншань тоғларининг Ғарбий томонида жойлашган ҳамда денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган ҳудудда дам олиш маскани бунёд этилади.

Юртимизнинг кўзга кўринган таэквондо ва боксчилари ушбу масканда бўлиб, бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. 

Албатта, бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан асосланган ўзига хос, соғлом турмуш тарзи маданияти таркиб топмоқда. Бу маданиятнинг таркибий қисми турли хилдаги машғулотлар билан боғлиқ. Бундай тараққиётни белгиловчи муҳим омил соғлом маданий ҳаёт, унинг таркибидаги миллат саломатлигидир. 

Бойлик саналган саломатликни сақлашда соғломлаштириш машғулотларининг аҳамияти беқиёс. Турли нуфуздаги чемпионатларда, халкаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, юрт шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган атлетларимиз мусобақалардан сўнг руҳий толиқиш, жисмоний зўриқишдан ўзларини тиклаб олишлари учун эндиликда янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. 

Унга кўра, спортчилар экологик тоза ва ўзгача табиат гўзаллигига эга бўлган, ўзига мафтун этувчи ажойиб манзараларга эга дам олиш масканларида соғликларини тиклаш учун жалб этилиши кутилмоқда. Лойиҳалар кенгайтирилиб, бу ерда соғломлаштириш ва нафас олиш машқлари, умумжисмоний ҳолатни тиклаш учун шуғулланиш заллари, дам олиш маскани қурилиши режалаштирилмокда.

Тез орада етакчи спортчиларимиз чет элларда эмас, ўз уйимизда ва барча қулайликларга эга бўлган масканларда бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг