UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

08 апр 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ботир Аҳмедов: «Исроил бу жaнгда режа бўйича кўпроқ раундга ишлаши керак»

Ботир Аҳмедов Исроил Мадримов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевнинг жанглари ҳақида гапирди.

«Аввалига Исроил бу кардда жанг қилмаслиги керак эди. Кейин шу кард учун таклиф бўлди. Мадримов бироз дам олди. Рақибни кучсизи бўлмайди, ҳамма боксчи, ҳаммани ўзига яраша зарбаси бор. Албатта, Исроилда тажриба катта. Режа бўйича Исроил бу жангда кўпроқ раундга ишлаши керак. 7-8-раунддан кейин нокаутга ҳаракат қилади. Лекин Мадримовни биламиз, зарбалари кучли, 8-раундгача бормаслиги ҳам мумкин. Менимча, 4-раундгача якунланадиган жангга ўхшаяпти. 

КАКА жароҳат туфайли анча вақт танаффусда қолди. Рақибининг жанг қилиш услуби Муроджонникига ўхшайди, зарбаси кучли. Машғулотларда бирга бўлдик. Рингда ким чемпионлигини яна бир бор кўрсатади.  

Спаррингларда Муроджонга ҳам Исроилга ҳам ёрдам бердим. Чунки ҳар иккисининг рақиби чапақай. Спарринг шериклар бўлмаганида мен ёрдамчи бўлдим. Иккала боксчимиз ҳам ажойиб спорт формасида. Жанг кунида буни исботлашади. Уларга ишонамиз ва дуо қиламиз», - деди Аҳмедов Olamsport.com сайти мухбирига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг