UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади" 0 20:55Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди 0 20:12"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Накамура билан дуранг ўйнади 0 19:58Таэквондо. Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик 0 18:03Илия Топурия: "Пимблетт Гетжига ютқазганига ҳайрон бўлдим. У билан жангга тайёрланаётгандим" 0 17:00Рекордчи Жим Миллер UFC’даги 47-жангини ўтказади 0 16:39АПЛ клуби Нойерни нишонга олди 0 16:18Энтони Жошуа Фьюри билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 15:57Мераб Двалишвили йил охиригача иккита жанг ўтказади 0 15:36Тайсон Фьюри 2023 йилдан кейинги илк ғалабасини қўлга киритди 0 15:15Аёл мутахассис Бундеслига клубига бош мураббий бўлди 0 14:54Оқ уйдаги UFC турнири кардига Дональд Трамп ташаббуси билан яна бир жанг қўшилди 0 14:33Султонов рейтингда ўзидан 224 поғона юқоридаги рақибни таслим этди 0 14:12Жалоловда кумуш, Поёновда бронза, Жамалов эса медалсиз қолди 0 13:51Артета "Борнмут"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин "Арсенал" мухлисларига мурожаат қилди 0

16 май 12:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бразилияда кутяпмиз". Оливейра жамоаси Махачевга мурожаат қилди

Енгил вазнда UFC чемпиони Чарльз Оливейра навбатдаги жангларидан бирини Бразилияда ўтказмоқчи.

Бу ҳақда Оливейранинг мураббийи Диего Лима фикр билдириб, эҳтимолий рақиб сифатида россиялик Ислам Махачевни айтган. 

"Ўйлашимча, бу жангни ташкил қилишнинг имкони бор. Биз UFC`га ишлаймиз. Оливейранинг мураббийи сифатида эса кўпроқ унинг саломатлиги, фаолияти ҳақида қайғуришим керак. Кейин мени бир савол қийнайди – нима учун Бразилияда эмас?

Чарльз – чемпион. У тарихни янгилашда давом этмоқда. Хабиб нимага Махачев билан жангни Абу-Дабида ўтказмоқчи? Йўқ, биз Чарльзнинг Бразилияда жанг ўтказишини истаймиз. Биз билан жанг қилиш учун Бразилияга учиб келинглар", — дея Лиманинг сўзларини келтирмоқда Sportskeeda.

Эслатиб ўтамиз, Оливейра ўтган ҳафта Жастин Гэтжини биринчи раунднинг ўзида бўғиш усули билан мағлубиятга учратганди. Аммо, бу вазнда чемпионлик камари вакант бўлиб қолган эди. Бунга Чарльзнинг белгиланган вазнни қила олмагани сабаб бўлганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг