UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 15:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси қайд этаётган натижалардан ОНЛАЙН 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0

03 авг 17:12
Янгиликлар

Футбол

Бразилиядаги ўйин вақтида 15 ёшли футболчи отиб ўлдирилди

Теглар :  Бразилия
Бразилиянинг Масейо шаҳрида “Сентро Спортиво Алагоано” ёшлар жамоасининг 15 ёшли футболчиси Микаэл Леандро да Силва ўртоқлик ўйини вақтида отиб кетилди.

“Globo” нашри маълумотларига кўра, отишмани тақиқланган моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакиллари содир этган. Ҳалок бўлган ўсмирдан ташқари, бошқа одамлар ҳам жароҳат олишган. Фуқаролик полицияси ходимлари ҳодиса гувоҳларини сўроқ қилишга киришди.

4.jpg

“Сентро Спортиво Алагоано” клуби ўз ижтимоий тармоқларида футболчининг вафотини тасдиқлади ҳамда унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Сентро Спортиво Алагоано” 15 ёшгача бўлган жамоамиз аъзоси бўлган ёш Микаэл Леандро да Силванинг вафотидан чуқур қайғуда. Ушбу оғир дамларда унинг дўстлари ва оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Ваколатли органлар ушбу шафқатсиз жиноятни суриштириб, ҳақиқатни юзага чиқаришига умид қиламиз”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг