UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Шоҳасан, Одилхон ва Бобур "Горилла" иштирок этадиган Тошкентдаги Octagon 83 турниридан ОНЛАЙН 0 20:03Белбоғли курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида иккинчи бўлишди 0 18:43WBC Гран-приси. Мужибилло Турсунов эртанги жанги олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ФОТО) 0 18:01Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади? 0 17:40Жейк Пол — Энтони Жошуа: турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19"Одамлар жанг ҳақиқийлигига шубҳа қиляпти". Собиқ спортчи Пол ва Жошуа ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:58"Курашмайман". Пимблетт Гэтжи билан қандай жанг қилишини айтди 0 16:37Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ!" 0 16:16"Кроуфорднинг қайтишини кутяпман" - эксперт 0 15:55Арман Царукян: "Гэтжи ва Пимблетт менинг даражам эмас. Шунинг учун..." 0 15:34Бетербиев — Кроуфорд ҳақида: "Уч вазн тоифасида биринчи мутлақ чемпион бўлиш — бу жуда кам учрайди" 0 15:13"Ғазалкент" футбол клуби қайтди 0 14:52Масвидаль UFC’нинг ярим ўрта вазнида Махачев учун энг хавфли рақибни айтди 0 14:31Макгрегор Пол - Жошуа жангига жуда катта пул тикмоқчи 0 14:10Жейк Пол ва Энтони Жошуа нигоҳлар тўқнашувида нималар деди? 0

04 ноя 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Breaking! Жейк Пол - Жервонта Дэвис жанги бекор қилинди

Америкалик таниқли блогер ва боксчи Жейк Пол ҳамда енгил вазнда жаҳон чемпиони Жервонта Дэвис ўртасидаги 14 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган жанг расман бекор қилинди.

Бу ҳақда Жейк Полнинг Most Valuable Promotions промоутерлик компанияси ҳамда Турки Ал Аш-Шейхга тегишли дунёга машҳур The Ring нашри хабар берди. Хабарда Жейк Пол иштирокидаги бошқа жангнинг йил охиригача Netflix платформасида ўтказилиши айтилмоқда.

"Жамоамиз вазиятни масъулият ила ҳал қилиш учун барча иштирокчилар билан яқиндан ишлади, - деди Most Valuable Promotions директори Накиса Бидарян. - Биз бу шоуни 14 ноябрда ўтказмаймиз, лекин режаларимизда 2025 йилнинг ўзида Netflix’да Жейк Пол иштирокидаги бокс оқшомини ўтказиш бор". 

"Янги сана, арена, Жейкнинг рақиби ва андеркард жанглари ҳақидаги маълумотлар келишувга эришилгач эълон қилинади", - дея қўшимча қилди Бидарян.

Ўтган ҳафтада Жервонта Дэвис Кортни Росселнинг собиқ дугонаси унга нисбатан ўғирлаш, зўрлик билан озодликдан маҳрум қилиш, калтаклаш ва руҳий азоб беришда айбланиб, фуқаролик даъвосини қўзғатди. Бу Дэвиснинг собиқ дугоналари томонидан зўравонлик бўйича биринчи айблов эмас. Бундан ташқари, боксчи ўтган йили жабрланганлар билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани учун судланган ва ҳозирда синов муддатини ўтамоқда.

Жейк Пол ва Жервонта Дэвис ўртасидаги кўргазмали жанг 14 ноябрь куни Флоридада Netflix стриминг плафтормасида намойиш этилиши режалаштирилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг