10 сен 13:15
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда
Британиялик 39 ёшли ММА жангчиси Майкл Пейж ўз фаолиятини Жейк Полга тегишли MVP промоушенида давом эттириши мумкин.
"МVPни MVPга олиб келиш вақти келди", — деди блогер ва промоутер Жейк Пол.
"Веном" лақабли Майкл Пейж 5 сентябрь куни Парижда Нурсултон Рўзибоевни очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди. Бу тажрибали инглиз жангчисининг UFC билан тузган шартномаси доирасидаги сўнгги жанги эди. Дана Уайт ташкилот Пейж билан ҳамкорликни узайтиришдан манфаатдор эмаслигини тасдиқлади. Майкл UFC рейтингидан чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Полнинг MVP ММА компанияси ўтган ёзда PFL промоушени билан бирлашган эди.
Собиқ кикбоксчи Майкл Пейж аралаш яккакурашларда 26 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. UFC`да у фақат ирландиялик Йен Мачадо Гэррига (2024 йилда) имкониятни бой берган.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар