UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

01 авг 13:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол ММАда дебют қилади

Теглар :  Жейк ПолMVPPFL UFC
Most Valuable Promotions промоутерлик компанияси ва PFL лигаси бирлашганини эълон қилганидан сўнг, Жейк Полнинг аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича дебюти вақт масаласига айланди.

"Мен буни узоқ вақтдан бери амалга оширишга ҳаракат қиляпман, аммо шу пайтгача ҳаммаси парда ортидаги музокараларга бориб тақаларди. Умид қиламанки, бу йил яна бокс рингига чиқаман, 2027 йилда эса ММА қоидалари бўйича жанг ўтказаман", — деди Most Valuable Promotions раҳбари ММА Fighting нашрига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, Пол ММА жангига тайёргарлик бокс қоидалари бўйича тайёргарликдан қанчалик фарқ қилишини ҳали тўлиқ тасаввур қила олмаслигини тан олди.

"Бунинг иронияси шундаки, мен ҳали бирорта ҳам тўлиқ ММА машғулотини ўтказмаганман. Менда кураш базаси бор — мактабда кураш билан шуғулланганман ва Охайо штатининг биринчи дивизиони даражасида қатнашганман, лекин менда ҳеч қачон "бугун биз айнан ММА машғулотини ўтказамиз" деган ҳолат бўлмаган.

Ўйлайманки, умуман олганда, ҳаммаси боксга ўхшайди: жуда интенсив, жиддий юкламаларга чидаш керак, доимий равишда кардио устида ишлаш ва кунига икки марта машғулот ўтказиш талаб этилади. Тикланиш жараёни ҳам ўхшаш бўлса керак. Аммо мен бокс, кикбоксинг, жиу-житсу ва кураш машғулотларини алоҳида-алоҳида бўлишимга тўғри келади, бундай тажрибам эса ҳали йўқ", — деб тушунтирди америкалик спортчи.

Шунингдек, Пол MVP ва PFL бирлашуви бирлашган ташкилотнинг UFC`га ҳақиқий рақобатчи бўлишига имкон беришига шубҳа қилмайди.

"Ўйлайманки, энди бизда яккакурашлар оламида ноёб ташкилот бор, у янада ривожланиш учун кўпроқ инвестицияларга эга бўлди. Биз аллақачон рекордлар ўрнатдик: АҚШ тарихидаги энг кўп томоша қилинган ММА турнири, энг кўп томоша қилинган бокс турнири. Энди эса бизга PFL ростери қўшилди.

Агар иккала ташкилотни бирлаштирсак, тахминан 400 нафар жангчи ва ривожланиш учун янада кучли инфратузилма ҳосил бўлади. Айнан шунинг учун бу ерда "1+1=3" принципи ишлайди. Биз бозорни ўзгартириш, жангчиларга катта аудитория ва юқори гонорарлар тақдим этиш, шунингдек, UFC билан бевосита рақобатлашиш учун PFL билан бирлашишга қарор қилдик", — дея хулоса қилди Most Valuable Promotions асосчиси.

Маълумот учун, Жейк Пол охирги марта ўтган йилнинг декабрь ойида рингга чиққан ва супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага олтинчи раундда нокаут билан мағлуб бўлганди. Жошуа ўша жангдаги охирги зарбаси билан Полнинг жағини икки жойидан синдириб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг