UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

05 окт 13:01
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО)

Теглар :  Брисбен-2032
Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказиладиган 2032 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг расмий логотипи тақдим этилди.

Унинг дизайни Австралияга хос пушти какаду қушидан илҳомланган.

Аслида логотип икки кундан кейин эълон қилиниши режалаштирилган эди. Бироқ Brisbane-2032’нинг расмий YouTube каналига видео муддатидан олдин қисқа вақтга жойланган ва кейин ўчириб ташланган.

Шундан сўнг Brisbane-2032’нинг Instagram саҳифаси ушбу ҳолатни ҳазил билан қабул қилиб, янги логотипни расман намойиш этди. Логотипда пушти какаду тасвирланган. Австралия музейи бу қушни мамлакат ички ҳудудларининг рамзларидан бири сифатида таърифлайди.

Мазкур қуш илгари Майор Митчелл какадуси номи билан ҳам танилган. Томас Митчелл 1836 йилда уни ўз ёзувларида тасвирлаган. Кейинчалик унинг номи қуш номидан олиб ташланган — бунга Митчеллнинг ўша йили Янги Жанубий Уэльсдаги маҳаллий халқлар билан боғлиқ воқеалардаги роли сабаб бўлган. 

Брисбен-2032 Олимпиадасигача олти йилдан камроқ вақт қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг