UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0

07 мар 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу қизиқ: Фьюри - Уайлдер реваншининг чўзилиши нимага барча учун фойдали?

Теглар :  ФьюриБоксЖошуа
Тайсон Фьюри машҳур промоутер Боб Арум билан шартнома имзолаб, супероғир вазн қиролларидан бирига айланди.

Англиялик боксчи Кличкони мағлубиятга учратганидан сўнг, ўзини «қирол» деб эълон қилганди. Лекин, эндиликда уни ҳақиқатдан ҳам «қирол» деб атаса бўлади. 

Нима учун? Тайсонга бунга эришиш учун учта қадам етарли бўлди. Биринчиси, узоқ танаффусдан сўнг Уайлдер билан жанг қилиш имконига эга бўлди. Иккичидан, Уайлдерга қарши жуда ажойиб жанг олиб борди ва ниҳоят учинчидан Боб Арум билан шартнома имзолади.

Тайсон Фьюри Кличко устидан қозонилган ғалабадан сўнг «қирол» деб аталмаганига сабаблар етарли эди. Чунки, бу даврга келиб Кличко аввалги Кличко эмасди, шунингдек аллақачон бу вазн тоифасида Уайлдер ва Жошуа ўз номларини ёзишни бошлашганди. 

Фьюри ва Кличко ўртасидаги жангнинг қизиқарли лавҳалари


Тайсон ва Уайлдер ўртасида бўлиб ўтган дастлабки шиддатли жангдан сўнг, ташкилотчилар иккинчи жангни ташкилаштириш учун ҳаракат қилишганди. Умуман олганда барчаси Фьюри "Top Rank" ва ESPN билан шартнома имзолагунга қадар яхши кетаётганди. Чунки ушбу ташкилотлар Уайлдернинг ҳамкори ҳисобланган PBS ва Showtime билан рақобатчи ҳисобланади. Эндиликда инглиз бокчиси учун Уайлдер билан жанг қилиш унчалик муҳим ҳисобланмай қолди. Сабаби, унинг бундай мардонавор қайтиши кўпчиликка ёқди. Энди унинг жанглари сўзсиз Уайлдер ва Жошуа жангларидан ҳам кўпроқ мухлис тўплайди. Уайлдер ва Тайсон ўртасидаги иккинчи жанг бўлиши эҳтимоли ҳали ҳам юқори. Лекин, жанг баҳор ёки ёз фаслида бўлмаслиги аниқ. Бунга сабаб, иккинчи жангни тезлик билан эмас, балки кейинроқа қолдирилса жангга бўлган қизиққиш анча ортади ва даромад ҳам шунга яраша ортади.  

Бу ҳақида Тайсонинг янги промоуторига айланган Боб Арум ҳам таъкидлаб ўтди: "Жангни ҳозир эмас, балки сентябр ойида ташкилаштирсак, жанг бокс оламидаги энг катта даромадли жанглардан бирига айланиши мумкин, шунингдек, боксчилар  тушларида ҳам кўрмаган пулларга эга бўладилар”, - деб айди Боб Арум. Арумнинг бу фикрлари ҳақиқатдан ҳам тўғри. Агар жанг бироз кейинроқ муддатга қолдирилса, нафақат Уайлдер ва Фьюри, балки уларнинг промоутрлари ҳам анча фойдага эга бўлади. Бу мухлисларга ҳам фойда. 

Дарҳақиқат, бундай боксчилар ўртасидаги реваншни тезда ўтказгандан кўра уларни 2-3 та жанглардан учраштирган яхшироқ. Боксда бундай ҳолатлар бир неча бор кузатилган. Мисол учун,  Муҳаммад Али ва Жо Фрейзер, Ҳолифилд ва Риддик Боуларнинг реванши атайин кечиктирилган. Жанглар ўртасида вақт бўлиши боксчиларга яхшироқ тайёргарлик кўришларига имкон беради, шунингдек, мухлисларни жангга бўлган қизиқишларини янада орттиради.


Уайдер ва Тайсон ўртасидаги биринчи жангдаги энг қизиқ вазиятлар


Жанг вақтининг ортга сурилиши бошқа бокчилар учун ҳам фойдали томонлари бор. Ҳаёлимизда тасаввур қилиб кўрсак, Уайлдер билан Фьюри ўртасида реваншни тезда ўтказамиз, кейин йил охирига бормасдан жанг ғолиби Жошуага қарши рингга кўтарилади. Ғолиб эса энг оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпионига айланади. Кейинчи? Кейин нима бўлади? Шу сабабли, учала боксчи ҳам ўзаро жангни бироз пайсалга солишса, бундан ўзлари ҳам, мухлислар ҳам, ҳаттоки бошқа боксчилар ҳам ютишади. Ҳозирги пайтда Жошуа, Уайлдер, Фьюрига бу вазн тоифасида кимлар бош оғриқ бўлиши мумкин? Диллиан Уайт, Жаррелл Миллер ёки Жозеп Паркерми? Бизнингча уларга ҳали бироз бор бу даражага чиқишга. Ёки Даниел Дюбуа, Тони Йок, Жо Жойс? Аммо, улар бу вазн тоифасида жанг ўтказаётганликларига кўп вақт бўлгани йўқ. Шу боисдан ҳам, ушбу уч нафар «қирол»нинг жангларини суриш бокс оламидаги барча учун фойдали бўлади.


Ҳорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг