UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0

01 май 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бу қўрқинчли эди". Блахович уни қўрқитган жароҳат ҳақида гапирди

Теглар :  Ян Блахович
Яримоғир вазнда UFC собиқ чемпиони Ян Блахович уни асабийлашишга мажбур қилган жароҳат ҳақида гапирди.

Спортчининг сўзларига қараганда, у соғлигидаги муаммо сабаб, октагонга қайтишга шошилишни истамаган.

"Кунлардан бирида уйғониб, бўйнимда оғриқ сездим. Аввалига, бу нотўғри ётганим туфайли бўлса керак деб ўйладим. Залда одатий машғулотларни ўтказдик, ҳимояда зарбалардан бирини ўтказиб юбордим ва бирдан бўйнимда оғриқ сездим. Чап қўлим ва танамнинг чап томонини сезмай қолдим.

Улар шунчаки ишламаётган эди. Фалаж бўлиб қолган эди. Бу нормал ҳолат эмаслигини тушундим. Ёмон бўлди.

Шифокор ҳузурига бордим, МРТ қилдирдик. Маълум бўлишича, бўйнимдаги диск билан боғлиқ муаммоларим бор экан. У нерв толаларига таъсир ўтказаркан. Шунинг учун мен қўрқаётгандим.

Бу қўрқинчли эди. Нима бўлаётганини тушунмасдим. Ғалати, янги, қўрқинчли туйғу эди. Шифокор уч ҳафта давомида даволанишимни, агар бу ёрдам бермаса, операция қилишларини айтди. Яхшиямки, операция бўлмади", - дея Блаховичнинг сўзларини келтиради MMA Fighting.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг