29 июн 09:40
Янгиликлар
Теннис
Бугун Абдураимова “Уимблдон”даги иккинчи ўйинини ўтказади
Бугун мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Нигина Абдураимова “Уимблдон” турнирининг саралаш баҳсларидаги иккинчи учрашувини ўтказади.
Ҳамюртимизнинг бугунги рақибаси германиялик Антония Лоттнер бўлади. Лоттнер айни пайтда дунё рейтингида 147-ўринни эгаллаб турибди. Нигина эса рейтингнинг 225-поғонасидан жой олган. Учрашув бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Абдураимова саралаш турнирининг илк ўйинида мезбон теннисчи Кети Сванни мағлубиятга учратганди. Асосий тўрга йўлланма олиш учун саралашнинг учта учрашувида ғалаба қозониш талаб этилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар