UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

27 окт 11:53
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Андижон" - "Қизилқум" ва "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ўйинлари бўлади

Бугун Coca Cola Суперлигада 21-турнинг навбатдаги иккита ўйини бўлиб ўтади.

АНДИЖОН – ҚИЗИЛҚУМ

27 октябрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 15:00

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Аҳмаджон Эргашев

Бу жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 33 марта тўқнаш келишган. Устунлик "Қизилқум" томонида. 16 марта Навоий клуби ғолиб бўлган, 13 бор Андижон жамоаси зафар қучган. Қолган 4 та баҳсда дуранг кузатилган. Ўзаро ўйинларда "Қизилқум" 54 та, "Андижон" 46 та гол урган.

Охирги бешта ўзаро ўйинда "Андижон" бу рақибни мағлуб эта олмаяпти - 2 та дуранг, 3 та мағлубият. "Андижон" майдонида ўтган сўнгги 11 та учрашувда "Қизилқум" фақат бир марта (2016 йил) ғалаба қозонган, қолган 10 та ўйинда имконият бой берилган.

Биринчи даврада Навоийда ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.


НАВБАҲОР – БУНЁДКОР

27 октябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Фарруҳ Янсупов

Бу клублар бугунга қадар миллий чемпионат доирасида 29 бор тўқнаш келишган. Катта устунлик "қалдирғочлар" томонида. "Бунёдкор" 20 марта ғолиб бўлган, 4 марта "Навбаҳор" зафар қучган. Қолган бешта баҳсда дуранг қайд этилган.

Ўзаро ўйинларда "Бунёдкор" 59 та, "Навбаҳор" 21 та гол урган. Охирги учта ўзаро ўйинда "Бунёдкор" 3 марта ғалаба қозонган. Дастлабки даврада Тошкентда кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг