12 авг 10:39
Янгиликлар
Дзюдо, Токио-2020

Бугун дзюдодаги сўнгги вакилимиз – Тангриев татамига чиқади
Бугун Рио Олимпиадасининг еттинчи кунги баҳсларида бир неча спортчимиз спортнинг дзюдо, енгил атлетика, бокс ва трамплинда сакраш турларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.
Жумладан, бугун дзюдо мусобақасидаги сўнгги вакилимиз ўз иштирокини бошлашди. +100 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз спорт шарафини тажрибали Абдулла Тангриев ҳимоя қилади.
Пекин Олимпиадасининг кумуш медал совриндори илк даврада самоалик Дерек Суага қарши татамига чиқади. Агар Тангриев Дерекни мағлуб эта олса, иккинчи даврада таиландлик Кунатип Йеа-Он ҳамда руминиялик Даниэль Натеа баҳси ғолиби билан тўқнаш келади. Чорак финалда катта эҳтимол билан азалий рақиби украиналик Лакив Хаммо билан учрашади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар