UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

14 авг 14:06
Янгиликлар

Футбол

Бугун ҳам "Спартак" "Аҳмат"га учта гол урадими? Ўрунов майдонга тушадими? Превью

Россия премьер-лигасининг 2-турида Москванинг "Спартак" клуби Грознийнинг "Аҳмат" клубини қабул қилади.

Дастлабки турда "Спартак" "Сочи"ни 2:0 ҳисобида мағлуб эта туриб якунда дуранг ўйнади - 2:2. Ўша баҳс ҳакамлар можароси билан ёдда қолди. "Аҳмат" ҳам мавсумни дуранг билан бошлади. "Арсенал"га қарши кечган биринчи турнинг энг зерикарли ўтган баҳсида 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Бу икки жамоа ҳозирга қадар 30 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Спартак" 16 бор, "Аҳмат" 8 бор ғолиб бўлган, қолган 6та учрашувда дуранг қайд этилган.

Охирги ўзаро 3та ўйиннинг барчасида "Спартак" "Аҳмат"ни мағлуб этган ва учала ўйинда 3тадан гол уришга муваффақ бўлган.

Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида "Спартак" устози Доменико Тедеско Александр Кокорин камида иккита ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди. Бироқ ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов борасида аниқ фикр билдирмади. "Унинг имкон қадар тезроқ ўйнашига умид қиламан", - деди мураббий. Агар Ўрунов бугун қайдномадан ўрин олса катта эҳтимол билан захирадан майдонга тушрилиши мумкин.


"Спартак" - "Аҳмат"
14 август. Москва. "Откритие Арена" стадиони. 22:00.
Бош ҳакам 
- Евгений Турбин (Москва).
Трансляция - "Матч-Премьер".

"Спартак": 5-3-2: Максименко, Зобнин, Гапонов, Жиго, Жикия, Лукас, Крал, Глушенков, Бакаев, Ларссон, Соболев.

"Аҳмат": 4-2-3-1: Шелия, Ненахов, Семенов, Нижич, Богосавац, Исмаэл, Швец, Умаев, Иванов, Бериша, Понсе.

Йўқотишлар: Александр Кокорин (жароҳат) - Ризван Уциев (жароҳат), Вилькер Анхель (жароҳат).


Муаллиф тахмини: "Спартак" биринчи турдаёқ ғалаба қозониши керак эди. Ҳакамларнинг хатоси бўлмаганида 3 очко қўлга киритиларди. Шу боис иккинчи турда, яна ўз майдонида "Спартак"нинг очко йўқотишга умуман ҳаққи йўқ. Шундай экан тахминим Москва клуби ғолиб бўлади: 3:1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг