UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0

03 окт 09:33
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни 4 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бироздан сўнг Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари бошланади.

Дунёнинг 5 қитъаси 67 мамлакатидан жами 531 (290 ўғил бола, 241 қиз бола) нафар дзюдочи қатнашаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. 

Бугун ўрта вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ўғил болалар -73, -81 кг, қизлар эса -57 ва -63 кг вазн тоифаларида жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқишади. Бугунги беллашувларда Деспина Бочкова, Маржона Нуруллоева, Ҳожиакбар Тошев ва Мардон Равшановга мухлислик қиламиз.  

Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:

-57 кг: Деспина Бочкова - Ариунзая Тербиш (Мўғулистон)

-63 кг: Маржона Нуруллоева - Нона Долиашвили (Грузия) 

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев - Нурмаҳаммед Бакирдинов (Қирғиз Республикаси)/Енҳтур Жугдергарав (Мўғулистон) 

-73 кг: Мардон Равшанов - Арун Кумар (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг