UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0

11 фев 11:22
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Муҳиддин Мадаминов "Ал-Беруний" халқаро турнири чемпиони бўлиши мумкин

Пойтахтимиз мукофот жамғармаси 68 700 АҚШ долларини ташкил қилувчи "Ал-Беруний" номидаги II Халқаро шахмат турнирига мезбонлик қиляпти.

Мусобақа уч гуруҳда ўтказилмоқда. "Мастерс" гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган 6 нафар хорижлик шахматчининг иштирок этаётгани мусобақа нуфузидан дарак бермоқда. Кеча ўтказилган 8-турда ёш гроссмейтеримиз Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда яна бир иқтидорли шахматчимиз Ортиқ Ниғматовдан устидан муҳим ғалабага эришиб, очколарини 6 тага етказиб олди.  

Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Володар Мурзин ҳам бу турда ғалаба қозонди. У оқ доналарда гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимовни енгди. Арманистонлик Ҳайк Мартиросян хитойлик Ма Кюн билан дуранг ўйнади. Владислав Артамьев Санан Сюгировдан устун келди. Афруза Ҳамдамова арманистонлик гроссмейстер Шант Саргсян билан муросага келди. 

Саккизинчи турдан сўнг "Мастерс" гуруҳи турнир жадвалида Муҳиддин Мадаминов 6 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Шант Саргсян ва Ҳайк Мартиросян ҳисобида 5,5 тадан очко бор. Кучли бешликдан жой олган Володар Мурзин ва Владислав Артамьев ҳисобида 5 очкодан бор. Бугун 9-турда Мадаминов қора доналарда Санан Сюгиров билан ҳисоб-китоб қилади. Абдусалимов Мартиросян, Ниғматов эса Мурзинга қарши баҳс олиб боради.  

"Челленжер" гуруҳида 8-турдан кейин икки нафар иштирокчи - Давид Паравян ва (Россия) ва Данешвар Бардия (Эрон) 5,5 тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик қиляпти. Россиялик яна бир гроссмейстер Арсений Нестеров 5 очко билан кучли учликка якун ясаган. Ёш шахматчимиз Ҳумоюн Бегмуратов кеча 8-турда Бардияга имкониятни бой берди. У 4 очко билан 4-ўриндан жой олган. 

"Фьючерс" гуруҳида туркманистонлик Сапармират Атабаев 8 имкониятдан 6 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра карвонбошилик қилмоқда. Атабаев 8-турда оқ доналарда ўйнашига қарамай, истеъдодли шахматчимиз Гулдона Каримовани енга олмади. Ушбу партия дуранг билан якунланди. Очколарини 6 тага етказиб олган россиялик Клементи Сичёв ва ҳиндистонлик Па Иниян кучли учликка якун ясаган. Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижага Асроржон Омонов эришиб турибди. У 4 очко билан 6-поғонадан жой олган. Омонов 8-турда айнан Пага ютқазди. Умида Омонова ва Нилуфар Якуббоева ўртасидаги ўзбек дербисида дуранг қайд этилди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг