UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

24 авг 13:13
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Пахтакор" - "Локомотив", "аждарлар" "қалдирғочлар"га қарши ва водий дербиси!

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасида 12-тур баҳслари старт олади.

Coca Cola Суперлига. 12-тур
18:30 - ҚЎҚОН-1912 — АНДИЖОН
24 август 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30 ("Дунё бўйлаб ТВ" LIVE)
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Олим Абдувосилов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Шоҳруҳ Саидов

Ўтган турда "Локомотив"ни мағлуб этиб тарихий ғалабани қўлга киритган "Қўқон-1912" бу турда Суперлиганинг ушбу мавсумида ғалаба қозона олмаган ягона жамоа бўлиб турган "Андижон"ни қабул қилади.

Бу клублар ҳозирга қадар 24 бор чемпионат доирасида тўқнаш келишган. 9 марта "бургутлар", 8 марта қўқонликлар ғолиб бўлишган. Қолган 7та учрашувда дуранг кузатилган.

"Андижон" 2003 йилдан буён "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозона олмаяпти. "Қўқон-1912" ўзаро ўтган сўнгги 6та учрашувда умуман мағлуб бўлгани йўқ: 3та ғалаба, 3та дуранг. Агар "Қўқон-1912" мезбонлиги остида ўтган ўйинларга эътибор қилсак "Андижон" охирги марта 1998 йилда бу жамоани сафарда мағлуб этган экан.


18:30 - ПАХТАКОР — ЛОКОМОТИВ
24 август 2020 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 18:30 ("Маҳалла ТВ" LIVE)
Ҳакамлар: 
Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Чемпионат пешқадами "Пахтакор" бу тур сўнгги тўрт йилда 3 бор чемпионликка эришган, бироқ бу мавсум қуйи поғоналарда бораётган "Локомотив"га қарши ўйнайди. Қизиғи бу учрашув "Локомотив" стадионида ўтади, бироқ номинал мезбон "Пахтакор" бўлади.

Чемпионатлар тарихида бу жамоалар жами 32 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 18тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта "Локомотив" устун келган. Ўтган мавсум "шерлар" бу жамоага қарши кечган иккала ўйинда ҳам мағлуб бўлишмаганди.

19:00 - НАСАФ — БУНЁДКОР ("Пахтакор" стадиони)
24 август 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00 ("Спорт ТВ" LIVE))
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Жамшид Имомов

Мусобақа жадвалида деярли ёнма-ён бораётган клублар ўртасидаги баҳс. Асосий урғуни ўз академиясидан чиқаётган футболчиларга қаратадиган "Насаф" ва "Бунёдкор" бу турда "Пахтакор" стадионида тўқнаш келишади.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 26 бор куч синашишган. Устунлик "қалдирғочлар" томонида. "Бунёдкор" 13 марта ғалабага эришган, 4 бор "Насаф" зафар қучган. Яна 9та ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган. Ўтган мавсумдаги иккала ўйинда "аждарлар" бу рақибга ютқазишмаган.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг