UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0 09:43Тарихий олтин медаль: Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони! 0 08:26Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди 0 07:54"Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:31Нурмагомедов Сонг Ядонгдан енгилроқ тош босди 0 19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0

26 сен 09:50
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Пахтакор" Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалида ўйнайди

Теглар :  ПахтакорФутбол
Бугун Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида "Пахтакор" Эроннинг "Истиқлол" жамоаси билан тўқнаш келади.

Ушбу жамоа билан "Шерлар" 2011 йил гуруҳ босқичида майдонга тушишган. Ўшанда Теҳронда "Истиқлол" 4:2, Тошкентда "Пахтакор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Тошкентда майдонга тушган футболчилардан Владимир Козак ва Егор Кримец ҳамон "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилмоқда. Кримец ўшанда ғалаба келтирган голни урган. "Истиқлол" "А" гуруҳида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" ва Ироқнинг "Шорта" жамоалари билан ўйнаб, 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Эрон чемпионатида якунланган мавсумда 2-поғонага эга чиқди. 8 марта Эрон чемпионати ва 7 бор Эрон Кубогида зафар қучган. Охирги марта 2013 йил Эрон чемпионига айланган. Жамоани ушбу йилдан маҳаллий мутахассис, футболчилик пайтида "Истиқлол"да ўйнаган Мажид Намжу Мотлақ бошқариб келмоқда. Асосий футболчилар сифатида Воря Ғафури, Али Карими ва Меҳди Ғайедини кўрсатиш мумкин. Икки нафар легионери бор - хорватиялик Хрвое Милич ва малилик Чейк Диабате.

Беллашувни дисквалификация сабабли "шерлар"дан Акрам Комилов, рақибдан Хрвое Милич ўтказиб юборади.

"Пахтакор" ва "Истиқлол" жамоалари ўртасида Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳси 26 сентябрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:45да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.



"Истиқлол"нинг футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар
1. Саидҳуссайн Ҳуссайни
19. Ҳуссайн Пурҳамиди
78. Алиризо Ансари

Ҳимоячилар
3. Милад Закипуркинжи
4. Рузбеҳ Чешми
5. Ареф Қулами
21. Воря Ғафури
22. Сиаваш Яздани
30. Абдулазим Гёк
32. Амирҳуссайн Карегар
33. Хрвое Милич (Хорватия)
41. Араш Дажлири
57. Шаҳин Тоҳирхони
66. Масъуд Рики
70. Муҳаммад Данешгар
74. Эрфан Роҳани

Ярим ҳимоячилар
6. Али Карими
8. Фаршид Исмоили
9. Али Дашти
14. Фаршид Багери
15. Сина Хадемпур
17. Закариа Моради
23. Дариуш Шожаиан
40. Амирҳуссайн Ходаморади
80. Муҳаммад Болболирами
88. Араш Резаванд

Ҳужумчилар
7. Чейк Диабате (Мали)
10. Меҳди Ғайеди
42. Фардун Рабет
43. Муҳаммад Абеди
72. Амирарсалан Мотаҳҳари


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг