UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

09 мар 12:45
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Бугун Пхёнчханда Паралимпия ўйинлари старт олади

Теглар :  Паралимпия
Қишки Олимпия ўйинлари якунига етганидан сўнг анъанага кўра, Паралимпия ўйинлари ташкил қилинади.

Ҳисоб бўйича XII Қишки Паралимпия ўйинлари бугун бошланади ва 18 мартга қадар давом этади.

Ушбу ўйинларда спортчилар олти ҳил йўналишда медаллар учун кураш олиб борадилар:

1. Биатлон

2. Кёрлинг

3. Тоғ чанғиси

4. Чанғи пойгалари

5. Пара-сноуборд

6. Следж-хоккей.



Баҳслар саккизта иншоотда ташкил қилинади:

Олимпия стадиони - очилиш ва ёпилиш маросимлари

"Альпензия" биатлон маркази - биатлон

"Альпензия" чанғи маркази - чанғи пойгалари

Ёнгпёнг тоғ чанғи базаси - тоғ чанғиси

Бугван Фёникс Парк - пара-сноуборд

Жубон тоғ чанғи стадиони - тоғ чанғиси

Квандон университетининг спорт аренаси - следж-хоккей

Каннин муз саройи - кёрлинг


Мусобақада 80 та медаллар жамланмаси ўйналади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, бу Сочидаги баҳслардан саккизтага кўпдир. 2014 йилги Паралимпия ўйинларида 72 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилганди.

Паралимпия ўйинларининг тимсоли Осиё қора айиғи - Пандаби. У кучли ирода ва жасорат тимсоли ҳисобланади.


Ўйинларда умумий ҳисобда 48 мамлакат паралимпиячилари иштирок этади. Баҳсларда Грузия ва КХДРдан вакиллар илк маротаба қатнашмоқдалар.

Маълумот учун, Паралимпиадада ўзбекистонлик спортчи ҳам иштирок этади. Ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова чанғи пойгалари баҳсида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг