UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди 0 11:29Жавоҳир Синдаров тўртта босқичди Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 10:58Сегреев гол урган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди, Ўрунов айнан унинг ўрнига майдонга тушди 0 10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0

17 авг 09:45
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Сўғдиёна" ОФК кубогида ўйин ўтказади

Теглар :  Сўғдиёна
Бугун Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ОФК кубоги плей-офф босқичида Тожикистоннинг “Хўжанд" жамоасига қарши майдонга тушади.

Улуғбек Бақоев жамоасига қарши саф тортадиган "Хўжанд" ҳақида нималарни биламиз? Бу клуб ички ва халқаро майдонда қандай мавқега эга? Таркибда қандай футболчилар ҳаракатланади? Қуйида шу ҳақда маълумот тақдим этамиз. 

Жамоага қачон асос солинган?

"Хўжанд" жамоасига 1976 йилда асос солинган. Жамоанинг биринчи бош мураббийи Владимир Бурин ҳисобланади. Жамоа ўша кезлари СССР чемпионатида иштирок этган. Тожикистон чемпионатида қатнашишни бошлаганидан кейин “Хўжанд”нинг натижалари йилдан-йилга яхшиланиб борган. Хусусан Тожикистон кубогида 1998, 2002, 2008,2017  ва 2021 йилларда ғалаба қозонган. Мамлакат суперкубогининг 4 карра вице-чемпиони саналади.

Бироқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш имкони бўлмаяпти. Жумдадан, “Хўжанд” охирги икки мавсумда Тожикистон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритиб келмоқда. 

Халқаро майдондаги иштироки

Жамоа охирги 4 йилда ОФК кубогида иштирок этиб келмоқда. Хусусан, ўтган йили ҳам жамоа ОФК кубоги гуруҳ босқич доирасида “Насаф”га қарши майдонга тушган эди. Ўшанда қаршилик футболчилар 3:0 ҳисобида зафар қучган. Учрашувда голларга Акмал Мозговой, Ҳусниддин Алиқулов ва Шерзод Насруллаев муаллифлик қилганди.

Умуман олганда, жамоа ОФК кубоги доирасида 19та учрашувда майдонга тушган. 5та ғалаба, 5та дуранг ҳамда 9 маротаба мағлубият аламини тортиб кўрган. 17 маротаба тўп киритиб, 24 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. “Сўғдиёна”га қарши учрашув жамоа учун мазкур мусобақадаги 20-беллашувга айланади. 

Бош мураббий

Охирги йилларда жамоа тез-тез мураббий алшатирмоқда. 2019 йилда Виталий Левченко бош мураббийга айланади. Ҳозирда у “Нефтчи” устози ҳисобланади. Бироқ мавсум якунида у истеъфога чиқарилиб, ўрнига Никола Лазаревич таклиф қилинади. Ундан кейин Ҳаким Фузайлов, кейинчалик Никола Лазаревич ортга қайтарилади. Икки йилдирки жамоага Рустам Хўжаев устозлик қилмоқда.

Таркиб ва сардор

Жамоада Тожикистон миллий ва ёшлар терма жамоаларига номзод футболчилар тўпланган. Хусусан, жамоа сардори Жаҳонгир Эргашев ҳам терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Эргашев “Қизилқум” клубида ҳам ярим мавсум ўйнаган. Шунингдек, Фирдавс Чакалов, Шоҳруҳ Қирғизбоев, Алишер Баротов, Тоҳир Малодустов, Элчибек Рашидбеков, Эҳсон Бобоев сингари тажрибали футболчилари бор.


Учрашув соат 15:30да бошланади. 


ХЎЖАНД — СЎҒДИЁНА

15:30, "Мустақилликнинг 20 йиллиги" стадиони

Хўжанд, Тожикистон

Трансляция: Футбол ТВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг