UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0

15 мар 10:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун тунда ўтказиладиган UFC Fight Night 254 турнири битта жангидан айрилди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 254 турнири ўтказилади.

Ушбу турнир кардидан ўрин олган жанглар биттага камайди. Енгил вазн тоифаси вакили  Маркел Медерос ҳамюрти Эван Элдерга қарши октагонга чиқмайди. Бунга америкалик аралаш яккакураш устасининг жароҳати сабаб бўлди. 

Энди Эван Элдер 26 апрель куни Канзас-Ситида ўтказиладиган UFC on ESPN 66 турнири доирасида  октагонга кўтарилади. У жароҳат олган Митч Рамиреснинг ўрнини эгаллайди ва Аҳмад Хассанзодага қарши жанг ўтказади.

Шу тариқа, UFC Fight Night 254 турнири кардида 13 та жанг қолди. Оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида италиялик Марвин Веттори ҳамда грузиялик Роман Долидзе ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жанг реванш мақомида бўлади. Турнирнинг ко-мэйнивент жангида эса яримўрта вазн тоифаси вакиллари Чиди Нжокуани ва Элизеу Залески дос Сантос ўзаро ҳисоб-китоб қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг