10 май 13:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугунги мағлубият Хамзат Чимаев учун фаолиятидаги биринчиси бўлди
Чеченистонлик аралаш яккакураш устаси профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятини айнан чемпионлик жангида қабул қилиб олди.
32 яшар Хамзат UFC 328 турнирининг марказий баҳсида АҚШ вакили Шон Стриклендга очколар ҳисоби бўйича мағлуб бўлиб, ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан айрилди.
Бу унинг чемпион сифатидаги дастлабки камар ҳимоя жанги эди. Ҳакамлардан икки нафари Стриклендга ғалабани тақдим этган.
Шу тариқа, Хамзат Чимаев фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг рекорди энди 15 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар