UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

01 июн 10:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бунақаси кам бўлади. Асосий жанги бекор бўлган UFC on ESPN 68 турнирининг барча натижалари битта хабарда

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC on ESPN 68 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги ўта енгил вазн тоифасида Эрин Блэнчфилд ва Мэйси Барбер ўртасида ўтказилиши керак эди. Аммо жанг сўнгги дақиқаларда Барбернинг соғлиғидаги муаммо сабаб бекор қилинди. Ушбу тўқнашув ғолиби чемпионлик камари учун даъвогарга айланиши керак эди. Асосий жанги бекор қилинган турнирлар жуда кам ҳолатда учрайди. 

Турнирнинг co main-event жанги енгил вазн тоифасида словакиялик Людовит Клайн ҳамда польшалик Матеуш Гамрот ўртасида ўтказилди. Тўлиқ уч раунд давом этган жангда тажрибали Гамрот ҳакамларнинг якдил қарори билан (30-27, 30-27, 30-27) ғалаба қозонди.  

UFC on ESPN 68 турнири натижалари:

Эрин Блэнчфилд – Мэйси Барбер жанги бекор қилинди

Матеуш Гамрот Людовит Клайнни очколар бўйича мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27)

Рамиз Брахимай Билли Гоффни сабмишн билан таслим этди (гильотина усулида бўғиш) – биринчи раунд, 3:16 дақиқа

Дастин Жейкоби Бруно Лопесни нокаут қилди (зарба) – 1-раунд, 1:50

Кетлин Виейра Мэйси Чиассонни очколар бўйича ютди (30-27, 29-28, 29-28)

Зак Риз Душко Тодоровичдан устун келди (29-28, 29-28, 29-28)

Аллан Насименто Жафел Фильони енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Жордан Ливитт Курт Холобауни техник сабмишн эвазига таслим этди (анаконда усулида бўғиш) – 1-раунд, 1:39

Боладжи Оки Майкл Асвеллни мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 29-28)

Элис Арделин Райани дос Сантосни мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг