UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

12 окт 14:09
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Бунақаси камдан кам бўлади! Параосиё ўйинлари шоҳсупасида фақат Ўзбекистон байроқлари!

Хабарингиз бор, Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда.

Мазкур ўйинларда ўзбекистонлик паралимпиячилар муваффақиятли иштирок этишмоқда. Спортчиларимиз шу кунга келиб 60 дан зиёд медалларни қўлга киритиб улгуришган.

Қувонарлиси, ушбу ўйинлар давомида ватандошларимиз учун ёқимли бўлган ҳолат кузатилди. Кузатилганида ҳам бир маротаба эмас, тўрт маротаба бундай ёқимли манзаранинг гувоҳи бўлдик.

Сузиш баҳслари якунларига кўра, тўрт маротаба шоҳсупадан фақат ЎЗБЕК фарзандлари ўрин олишди.

Аввалига 8 август куни эркаклар ўртасида 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида ҳамюртларимиз Ислам Асланов, Музаффар Турсунхўжаев ва Дмитрий Хорлинлар шоҳсупага кўтарилишди. Кеча эса Осиё бундай манзарага уч маротаба гувоҳ бўлди. Баттерфляй усулида 100 метрга сузиш бўйича эркаклар ўртасида Ислам Асланов, Кирилл Паньков ва Дмитрий Хорлин, аёллар ўртасида эса Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Фотимахон Амилова ва Нигорахон Мирзоҳидоваларга тенг келадиган рақиблар топилмади. Сўнгра, 100 метрга аёллар ўртасида чалқанча сузиш беллашувларида ҳам уч нафар ўзбек қизи Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ва Фотимахон Амиловалар маррага рақибларидан тезроқ етиб келишди.

Аввалроқ, Параосиё ўйинларида медаллар сифати бўйича ҳам, медаллар жамғариш бўйича ҳам рекорд янгиланганлиги ҳақида хабар бергандик. Таъкидлаш лозимки, Жакартада Ўзбекистон Параосиё ўйинлари тарихида ўзининг энг яхши натижасини қайд этмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг