UZ

Сўнгги янгиликлар

10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0

24 сен 08:07
Янгиликлар

Футбол

“Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди

“Бунёдкор” футбол клуби ва жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лушан ўртасида ўтган йилдан буён суд жараёни бўлиб келаётган эди.

2019 йил 28 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди клуб мураббийга у “Бунёдкор”дан талаб қилган сумманинг ярмини тўлаши лозимлиги бўйича қарор қабул қилган эди. Кейинчалик “Бунёдкор” суд чиқарган қарор бўйича Лушан олдидаги тўловларни амалга оширди. 

Аммо бунга рози эмаслигини очиқчасига билдириб, Лушан клубга нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали кескин чиқишлар қилди. Мураббий клуб устидан судга яна, яъни иккинчи маротаба, бу сафар юқорироқ судга ариза беришини қайта-қайта такрорлади. 

Натижада, у фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарори устидан юқори бўғиндаги судга – Тошкент шаҳар фуқаролик судига кассация шикояти (протест) билан мурожаат қилди.

Тошкент шаҳар фуқаролик судида ҳам жараён бир неча ой давом этди. Ниҳоят, 20 сентябрь куни, Лушаннинг кассация шикоятига нисбатан суднинг якуний қарори эълон қилинди ҳамда унга кўра, “Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди. Демак, клубнинг эндиликда мураббий олдида ҳеч қандай мажбуриятлари йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг