UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0

20 апр 18:18
Янгиликлар

Дзюдо

Бухоро вилояти дзюдосига янги раҳбар сайланди

Теглар :  ДзюдоБухоро
Бугун Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бухоро вилояти бўлимининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. ZOOM платформасида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Бухоро вилояти туризм ва спорт бошқармаси раҳбарияти, Федерациянинг Бухоро вилояти бўлими вакиллари, масъул ходимлар, мураббийлар ҳамда ҳакамлар иштирок этди. Конференциянинг асосий мақсади - Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Бухоро вилоят бўлимига янги раҳбар сайлаш эди. 

Конференцияни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов кириш сўзи билан очиб берди.

"Вазият тақозоси билан йиғилишимиз ZOOM платформасида онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда. Насиб қилса, яқин кунларда биз Бухорога боришни режага киритганмиз. Қолаверса, ҳозир федерациямизнинг икки масъул ходими Бухорои шарифда бўлиб турибди. Улар бевосита воқеа жойида вилоятда дзюдога қаратилаётган эътибор, мураббий ва дзюдочиларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишишяпти. Бу бўйича бизга ахборот беришади.  

Ҳеч кимга сир эмас, Бухоро вилояти нафақат мамлакатимиз, балки халқаро дзюдо оиласига ҳам номдор татами усталарини етказиб берган. Бу борада Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собировни эсга олиш кифоя бўлса керак. Қолаверса, Фарҳод Тўраев, Рамзиддин Саидов, Камол Муродов каби халқаро майдонда ном қозонган дзюдо усталарини айтиш ўринли бўлади. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, Олот дзюдо мактаби асосчиси Рустам Тўраев томонларидан амалга оширилган ишлар таҳсинга сазовор. Аммо, сўнгги йилларда натижалар бироз пасайди. Бундан ҳам кўз юма олмаймиз. Бунга ўртада юзага келган авлодлар алмашинуви ҳам сабаб бўлди дейиш мумкин. Бугунги йиғилишимизнинг асосий сабаби ҳам шу. Мақсадимиз – Бухоро дзюдосини янги босқичга олиб чиқишдан иборат. Бунинг учун иш кўзини яхши биладиган, муаммоларни бартараф эта оладиган, мураббий ва дзюдочилар билан самимий мулоқотга киришадиган раҳбарга эҳтиёж сезилади. Бугун биз ана шундай хислатларга эга мутахассис – Очилов Шуҳрат Саидовични Ўзбекистон дзюдо федерациясининг Бухоро вилоят бўлимига раҳбар лавозимига тавсия этамиз. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти Шуҳрат Очиловга ишонч билдиради. Ўйлаймизки, Бухоро дзюдоси қисқа фурсатда яна аввалгидек етакчилар қаторига қайтади", - деди А.Камилов.       

Шундан сўнг вилоят дзюдоси раҳбарлигига кўрсатилган номзод овозга қўйилди. Конференция иштирокчилари Шуҳрат Очилов номзодини бир овоздан маъқуллашди. 

Онлайн конференция сўнггида Бухоро вилояти туризм ва спорт бошқармаси раиси Исмоил Мирзаев, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бухоро вилояти бўлими масъул ходими Озод Тўраев вилоятда дзюдо спорт тури ривожи йўналишида олиб борилаётган ишлар хақида маълумот бериб, янги раҳбар билан ҳамжиҳатликда самарали фаолият олиб боришларини таъкидлашди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг