UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

25 фев 13:19
Янгиликлар

Дзюдо

Бухорода уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Теглар :  БухороДзюдо
Бухоро туманида 18-30 ёшдаги уюшмаган ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Бухоро вилоят ДХХ бошқармаси бошлиғи Очиқ кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу турнирда мезбонлардан ташқари Қашқадарё вилоятидан келган умумий ҳисобда 100 нафарга яқин спортчилар татамига чиқишди. Муросасиз кечган баҳсларда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчиларга ҳомийлар ва Бухоро вилояти дзюдо федерацияси томонидан диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Умумжамоа ҳисобида вилоят ДХХ бошқармаси бошлиғи кубоги Бухоро олимпия ва паралимпия захиралари коллежи жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси, учинчи ўринни эса Бухоро яккакураш мактаби жамоаси қўлга киритди. 

Мусобақа доирасида таниқли сўз устаси, "Шуҳрат" медали соҳиби Аваз Охун ҳамда таниқли санъаткорлар иштирок этиб, спортчилар ҳамда томошабинларга кўтаринки кайфият улашишди.

Барча ғолиб ва совриндорлар: 

-60 кг вазн тоифаси

1. Арабов Азизбек

2. Қобилов Шавкат

3. Хайруллаев Суҳроб 

3. Итолов Ражаб


-66 кг вазн тоифаси

1. Ширинов Манучер

2. Қурбонов Муроджон 

3. Бекмуродов Замаҳшари 

3. Орзиев Нуриддин


-73 кг вазн тоифаси

1. Эргашев Зуфар

2. Жўраев Диёр 

3. Тошев Ҳожиакбар 

3. Убайдуллаев Акобир 


-81 кг вазн тоифаси

1. Аминов Амирбек 

2. Аминжонов Зуфар 

3. Умедов Меҳриддин 

3. Очилов Тўлқин 


-90 кг вазн тоифаси

1. Ражабов Салим 

2. Усмонов Равшан 

3. Тоиров Акобир

3. Саъдуллаев Абдураҳим


-100 кг вазн тоифаси

1. Ражабов Нўъмон 

2. Пўлатов Азамат 

3. Нуриллаев Иқбол 

3. Муҳаммедов Шаҳбоз


+100 кг вазн тоифаси

 1. Сайитов Баҳром 

2. Раҳмонов Қаҳрамон 

3. Аҳроров Достон

3. Убайдуллаев Шаҳзод

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг