UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

23 июл 09:18
Янгиликлар

Футбол

«CAFA U-15 championship»: Ўзбекистон йирик ғалаба билан бошлади

Пойтахтимизда футбол бўйича халқаро «CAFA U-15 championship» мусобақаси старт олди.

Унда Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг 15 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишмоқда.

Мусобақанинг дастлабки турида Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси туркманистонлик рақибларни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Тожикистон терма жамоаси футболчилари афғонистонлик тенгқурлари дарвозасига жавобсиз учта тўп киритган бўлса, Эрон – Қирғизистон терма жамоалари ўйини 2:0 ҳисобида форслар фойдасига ҳал бўлди.

Туркманистон U-15 – Ўзбекистон U-15 – 1:4

Афғонистон U-15 – Тожикистон U-15 0:3

Қирғизистон U-15 – Эрон U-15 0:2

Эртага, 24 июль куни мусобақанинг иккинчи тури доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:

Ўзбекистон U-15 – Тожикистон U-15

Афғонистон U-15 – Қирғизистон U-15

Туркманистон U-15 – Эрон U-15

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг