07 авг 11:47
Янгиликлар
Теннис
Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди
Канаданинг Торонто шаҳрида теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 7 млн 433 минг 76 АҚШ долларини ташкил этган нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова ҳам муваффақиятли иштирок этди. Вакиламиз биринчи даврада америкалик таниқли теннисчи Винус Уильямсни 6/4, 6/1, 1/32 финалда дунёнинг 37-ракеткаси, чехиялик Катерина Синьяковани 6/7(1), 6/0, 5/2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Раҳимованинг юришини дунёнинг учинчи ракеткаси, америкалик Жессика Пегула тўхтатиб қолди. Етмиш дақиқа давом этган баҳсда Пегула 6/4, 6/0 ҳисобида зафар қучиб, 1/8 финалга йўл олди. Бу теннис маликаларининг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар