UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Freestyle Chess Grand Slam Paris. Карлсен - Абдусатторов партиясида 1/2 финалчи аниқланди 0 19:24Хоккей терма жамоамиз Жаҳон чемпионатидаги иштироки олдидан жами 8 нафар россиялик хоккейчини маҳаллийлаштирди 0 19:01Анкалаев Перейра билан реваншнинг эҳтимолий муддати ҳақида гапирди 0 18:39Менежер Тайсон Фьюрининг рингга қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Англияда дарвозабон 90+4-дақиқада "қайчи" усулидаги зарба билан гол урди 0 17:58Сауль Альварес боксдаги фаолиятини қачон якунлашини айтди 0 17:38Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси European Cup турнирига жўнаб кетди 0 17:16Умар Нурмагомедов Петр Яннинг "вызов"ини қабул қилди 0 16:55Миржалол Қосимов фаолияти давомида амалдаги мамлакат президенти билан тўп тепганини билармидингиз? 0 16:34Биволга Бенавидеc билан жанги учун 8 миллион доллар таклиф қилингани маълум бўлди 0 16:20Монте-Карло. Даниил Медведев деярли уч соатлик учрашув ўтказди 0 15:59Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида бокс баҳслари қайси вазнларда ўтказилиши маълум 0 15:42Бокс бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз Озарбайжондаги халқаро мусобақада қатнашади 0 15:20Ўзбекистон хоккей терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум қилинди 0 15:18«Челси» «Реал» футболчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр 0

15 мар 19:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян Махачев ва дос Аньос билан жанг қилишдан бош тортганини тушунтирди

Eнгил вазн тоифасида россиялик UFC жангчиси Арман Царукян бир ҳафта ичида дивизионнинг икки энг кучли жангчиларидан келган таклифни рад этгани ҳақида гапирди.

"Ҳа, жангдан бир ҳафта олдин менга Ислам Махачевни алмаштиришни таклиф қилишди. Буни рад этдим, чунки Исламга қарши эмас, Альварес учун махсус тайёргарлик кўргандим. Агар тайёр бўлмасам, Исламга қарши курашишим мантиқийми? У билан дуелга яхши тайёргарлик кўришим, кураш маҳоратимни оширишим, кўп спарринг ўтказишим керак. Бу бутунлай бошқача жангчи.

Мен шошаётганим йўқ. Мен Бобби Грин эмасман, пул учун жанг қиладиган. Жангни рад этганимда, Альварес Исламга қарши курашади дейишди. Ҳаммаси жойида, деб жавоб бердим. Менимча, улар ҳатто ундан сўрашмаган. Сураганида у жангга рози бўларди.

Иккинчи таклиф Физиевнинг бетоблиги туфайли рақибсиз қолган Рафаэль дос Аньос эди.

Альваресга қарши жанг қилганимда, биринчи раунд тугамаган эди. Шон Шелби менинг менежерим Саятга келаси ҳафта Рафаэл дос Аньос билан жанг қилишимни таклиф қилди. Жангдан сўнг Саят менга ўз таклифини айтди. У рад этишимни аллақачон билган эди. Ҳеч қиси йўқ яна имконият бўлади"- деди Царукян “Вестник ММА” нашрига берган интервюсида. 

Царукяннинг таъкидлашича, Махачев билан реванш жанги унинг UFC'даги энг яхши жанги бўлади.

"Мен учун жуда қизиқарли жанг. Яхши тайёргарлик кўришим учун камида олти ёки этти ҳафта олдин таклиф қилинадиган вақтни кутяпман"- дея қўшимча қилди Царукян

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрель ойида Арман Царукян UFC'да Ислaм Махачевга ҳакамлар қарор эвазига мағлуб бўлганди. Шундан сўнг, россиялик бешта ғалабага эришган. Ҳозирда енгил вазн тоифаси рейтингида ўн иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг