11 янв 10:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Царукян Оливейрани нокаут қилишга ваъда берди
Россиялик UFC жангчиси Арман Царукян UFC 300 турнирида Чарльз Оливейрани қай тарзда мағлуб этмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
"Агар сен жиу-житсуни, ҳимояланишни билсанг, бу умуман бошқача ўйин. Бўғиб қўйиш осон эмас, айниқса мен юқори даражадаги жангчилар билан машғулотлар қилганимда. Кимнидир бўғиб қўйиш учун уни 15-20 дақиқа дўппослаш керак. Кейин у чарчаганида бўғишни бошлаш мумкин. Дастлабки икки раундда жангчиларни бўғиб қўйишнинг деярли имкони йўқ.
Ишонаманки, мен буни биринчи раундда уддалай оламан ва энг зўри эканлигимни кўрсатиб қўяман. Менинг мақсадим - у ерга бориб, рақибимни биринчи раундда нокаут қилиш ва чемпионлик жангига лойиқ эканлигимни исботлашдир", - деди Царукян.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар