UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди 0 15:44Боксчимиз Одинахон финалга чиқди, Узукжамолда бронза + ФОТО 0 15:23Адҳамжон Эргашев олтин ва кумуш медалларни ҳам қўлга киритди 0 15:02Жейк Пол Перейрага жанг таклиф қилди: "У рози, лекин UFC халақит бермоқда" 0 14:41"Машъал" 17 йилдан кейин Қаршида "Насаф"дан 3 очко тортиб олди 0 14:20Адҳамжон Эргашев VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари совриндори + ФОТО 0 13:59Царукян UFC гонорарлари ҳақида: "Деярли ҳеч нарса қолмайди" 0 13:38Жек Делла Маддалена: "Махачевни синдираман ва рейтингда унинг ўрнини эгаллайман" 0 13:17Муҳаммад Мокаев Brave CF лигасидаги навбатдаги рақибни айтди 0 12:56Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди 0 12:45Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 12:35Жаҳон кубоги. Шахматчимиз 4-босқичда, яна бирида имконият сақланиб қолди, иккисида эса мағлубият 0 12:14UFC Fight Night турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:53Ислом Бирдамлик ўйинлари. Бугун 5 та спорт туридаги беллашувларда иштирок этамиз (Рўйхат) 0 11:32Суперлига. Бугун иккита учрашув бор 0

09 ноя 13:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян UFC гонорарлари ҳақида: "Деярли ҳеч нарса қолмайди"

Теглар :  Арман Царукян
Россиялик енгил вазн тоифасидаги Арман Царукян UFC’даги гонорарлари ҳақида гапирди.

Асли келиб чиқиши арманистонлик бўлган аралаш яккакураш устаси ҳозирча олаётган гонорари жангларга тайёргарлик кўришда ўзини ва жамоасини таъминлашга зўрға етишини, вазиятни эса яхши даромад келтирадиган ҳомийлик шартномалари қутқариб қолаётганини тан олди.

"Уч юз минг доллардан ортиқ маош олмайман. Ва бу гонорар ғалаба учунгина берилади. Ютқазган жангларимда юз мингдан сал кўпроқ ишлаганман. Бу сумманинг 30% солиққа, беш минги зал, беш минги мураббийга, ўн беш минги менежерга кетади. Икки-уч ой тайёргарлик кўриб, нолга тушасан. Деярли ҳеч нарса қолмайди. Лекин ютган бўлсанг, албатта, бонус оласан. Бу мотивация. Ҳомийлик шартномалари ҳам бор - шундан пул топаман. Агар чемпионлик камарини қўлга киритсам, табиийки, гонорарим ҳам кўпроқ бўлади, бу ёзиб қўйилган, лекин барибир миллион эмас. Бир сўз билан айтганда кўнгилдагидек эмас", - деди Царукян YouTube’даги каналида эълон қилинган видеода.

Маълумот учун, у икки ҳафтадан сўнг Қатарда ўтказиладиган UFC Fight Night 265 турнирининг асосий жангида янги зеландиялик Ден Хукерга қарши октагонга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг