UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

10 июл 09:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра даҳшатли нокаутидан кейин қайтишга тайёр, эҳтимолий рақиб ҳам маълум

Ўн кун олдин бразилиялик аралаш яккакураш устаси енгил вазн тоифасида вакант қолган UFC камари учун жанг ўтказганди.

Ўшанда Оливейра Испания ва Грузия байроқлари остида жанг қилиб келаётган Илия Топурияга биринчи раунднинг ўзида нокаут эвазига ютқазиб қўйган эди. Чарльз кейинги жангини қачон ўтказишини билишини айтди. У ноябрь ойида Нью-Йоркдаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренасида ташкил этиладиган рақамли UFC турнирида октагонга чиқмоқчи.

"Макс Холлоуэй июль ойида жанг ўтказади, мен эса июнда октагонга чиқдим. Ўйлашимча, ноябрь – иккимизнинг жангимиз учун қулай вақт. Агар амалга ошса, мухлислар учун ажойиб жанг бўлар эди. Макснинг ўзи ҳам бу жангга рози эканини айтди. Нима учун йўқ?", – дея AG Fight нашрига интервью берган Оливейра.

Айнан Нью-Йоркда Чарльз Оливейра фаолиятидаги ҳозирча сўнгги ғалабасини нишонлаганди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида у Майкл Чендлерни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Макс Холлоуэй эса 19 июль куни Янги Орлеанда ташкил этиладиган UFC 318 турнирида BMF камарини Дастин Порьедан ҳимоя қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг