UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

07 авг 08:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди

34 ёшли бразилиялик UFC жангчиси Алан Насименто уйқу пайтидаги юрак хуружи туфайли вафот этди.

«Ҳой, дўстлар, охирги 2–3 кун ичида жуда кўп нарсаларни эшитдим... Ахир, мен ҳам оммага танилган инсонман, одамлар билан кўп мулоқот қиламан. Бугун Аланнинг дафн маросими бўлди. У билан видолашаётганимда ҳам, уйга қайтаётган йўлда ҳам жуда кўп ўйладим... Сизларга битта нарсани айтмоқчиман, дўстлар.

Биз аллақачон оғир бир жамиятда яшаяпмиз. Ҳар куни даҳшатли воқеаларни кўряпмиз: болаларга зўравонлик қилинади, ота-оналар калтакланади, одамлар арзимас сабаблар билан бир-бирини ўлдиради... Лекин мен бугун бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Мен сизларга фақат битта нарсани айтмоқчиман.

Яхши кўрадиган инсонларингизни бағрингизга босишдан тўхтаманг. Арзимас жанжаллар туфайли яхши инсонлардан узоқлашманг. Чунки эртага уларни қучоқлаш учун кеч бўлиб қолиши мумкин. Насименто ҳаётим давомида учратган энг меҳрибон инсонлардан бири эди. У ҳақиқий эркак эди. Ҳам октагон ичида, ҳам ундан ташқарида ҳаммага ҳурмат билан муносабатда бўларди. Мен учратган энг интизомли инсонлардан бири эди. У шунчаки уйига борди, ухлаш учун ётди... ва эртаси куни уйғонмади.

Бу жуда оғир... Жуда-жуда оғриқли. Мен шунчаки сизларга шуни айтмоқчи эдим. Бугун қила оладиган ишингизни эртага қолдирманг", дейди Оливейра.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг