UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0 10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0

20 авг 08:20
Янгиликлар

Футбол

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади

Теглар :  Чарм тўпФутбол
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи эса 24-28 август кунлари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон (01-14/-1-771-сон, 24.07.2019 й.) йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи эса 24-28 август кунлари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Ҳозирда “Чарм тўп-2019” мусобақасининг Республика босқичига йўл олган деярли барча жамоалар аниқ бўлиб улгурди. Галдаги вазифа – финал босқичини ҳам юқори савияда ташкил этиш ва мусобақа иштирокчилари ҳамда мухлисларга байрамона кайфият улашиш.

Бугун “Бунёдкор” стадионида “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Касимов, вазир ўринбосари Ш.Моминджанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда тегишли масъул ходимлар қатнашди.


25 августдан старт оладиган финал босқичида жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришади. Ўз гуруҳларида ғолиб чиққан жамоалар эса ярим финалга йўл олади ва медаллар учун курашни давом эттиришади.

Гуруҳ босқич ўйинлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ўтказилса, ҳал қилувчи финал ўйини мамлакатимизнинг бош аренасида шоу тарзида ташкил этилади. Финал ўйинига кириш бепул бўлиб, унда мухлислар мамлакатимизнинг 18-30 ёш тоифасидаги энг кучли ҳаваскор жамоасининг аниқланиш жараёнига жонли гувоҳ бўлишади. Шу билан бирга халқимизнинг ардоқли санъаткорлари иштирокидаги колцерт дастури ҳам томошабинларга бу оқшом ҳақиқий санъат ва спорт завқини ҳис қилиш имкониятини тақдим этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг