UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

17 авг 12:38
Янгиликлар

Футбол

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Қашқадарё вилоят босқичи якунланди

Теглар :  Чарм тўп
Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган Насаф футбол мактабининг футбол майдонларида ҳамда “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасида вилоятнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 15 та жамоалардан 240 нафарга яқин 18-30 ёшли маҳалла ёшлари иштирок этишди.

Мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра Ғузор туманидан ташриф буюрган “Авғонбоғ” МФЙ ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлсалар, мусобақанинг ҳал қилувчи финал йўлланмасига Касби туманидан ташриф буюрган “Оққамиш” МФЙ ёшлари ҳамда Косон туманидан ташриф буюрган “Навбаҳор” МФЙ ёшлар жамоалари эга чиқишди. 

Мусобақанинг финал босқичи жорий йилнинг 16 август куни Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида байрамона тарзда ўтказилди ва фахрли 2-ўринни Касби туманидан ташриф буюрган “Оққамиш” МФЙ жамоаси эгаллаган бўлсалар, “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичида Косон туманининг “Навбаҳор” МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритди ҳамда республика босқичига қатнашиш учун йўлланмага эга бўлишди.

Якунда ғолиб совриндор бўлган жамоалар диплом, медал, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар, шунингдек, мусобақа давомида фаол иштирок этган жамоа аъзолари турли номинациялар бўйича эътироф этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг