UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0

29 авг 11:50
Янгиликлар

Футбол

"Чарм тўп-2019" мусобақасининг бош соврини Тошкентда қолди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теглар :  Чарм тўпФутбол
Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш доирасида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат жамоалар ўртасида ўтказилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси ҳам ниҳоят ўз поёнига етди.

Кеча “Миллий” стадионда ўтказилган финал ўйинида Тошкент шаҳрининг “Иқбол” ҳамда Навоий вилоятининг “Келачи” жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Илк бора ташкил этилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасида дастлаб 3-ўрин эгаси аниқланди. Қашқадарё вилоятининг “Оққамиш” ҳамда Наманган вилоятининг “Навкент” жамоалари ўртасидаги баҳсда аввалига воҳалик ёшлар 2-0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. Аммо, “Навкент” жамоаси ғалабага бўлган иродасини намоён этди ва якунда 3-2 ҳисоби билан ғалаба қозонган ҳолда мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Финал ўйини олдидан кичик саҳналаштирилган кўриниш намойиш этилди. Майдонга карнай-сурнай садолари остида доирачилар, уларнинг ортидан раққосалар кириб келишди. Сўнгра майдонга “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичига етиб келган барча иштирокчи жамоалар таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мусобақа иштирокчиларини ажойиб спорт байрами билан қутлар экан, чемпионлик учун курашадиган жамоаларга омад тилади.

Илк бора ташкил этилган мусобақа ғолибига аталган кўчма кубокни эса майдонга ўзбек футболининг тирик афсоналари Биродар Абдураимов ҳамда Тўлаган Исоқовлар олиб чиқишди ва айнан улар финал учрашувининг рамзий тўпини ҳам тепиб берди.

Мамлакатимиз ифтихори, дунёнинг энг яхши ҳакамларидан бири, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқарган ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Ўзига хос “омад лотореяси”да пойтахтлик ёшларга омад кулиб боқди – 4:2. Шу тариқа, “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг илк ғолиби Тошкент шаҳри Бектемир туманининг “Иқбол” жамоаси бўлди.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчи жамоаларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар иштирок этди. Ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медаллари, шунингдек дипломлар топширилди. “Иқбол” жамоаси эса кўчма кубок билан тақдирланди.Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

“Энг яхши дарвозабон” – Бекзод Амануллаев (“Иқбол”, Тошкент ш.)

“Энг яхши ҳимоячи” – Зуҳриддин Муродиллаев (“Келачи”, Навоий)

“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Шуҳрат Исганов (“Навкент”, Наманган)

“Энг яхши ҳужумчи” – Санжар Алиқулов (“Еттигузар”, Сирдарё)

“Энг яхши футболчи” – Суннатилла Тошпўлатов (“Келачи”, Навоий)

“Энг яхши мураббий” – Аҳмаджон Холмирзаев (“Навкент”, Наманган)


Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг