UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

15 авг 19:09
Янгиликлар

Футбол

“Чарм тўп”нинг Қашқадарё вилоят босқичи старт олди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳридаги “Насаф” мактабининг футбол майдонларида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичига старт берилди.

Анъанавий “Чарм тўп” футбол мусобақасида вилоятнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 15 та жамоадан 240 нафарга яқин 18-30 ёшли маҳалла ёшлари иштирок этишмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра Ғузор туманидан келган “Авғонбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлсалар, турнирнинг ҳал қилувчи финал йўлланмасига Касби туманининг “Оққамиш” ҳамда Косон туманининг “Навбаҳор” МФЙ ёшлар жамоалари эга чиқишди. 

Турнирнинг финал босқичи эртага Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида байрамона тарзда ўтказилади. Ғолиб совриндор бўлган жамоалар диплом, медал, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг