UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

04 дек 19:45
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли якунлади

Теглар :  От спорти
1-3 декабрь кунлари Гонгконгда от спортининг конкур йўналиши бўйича 20 ёшли спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Саидамирхон Турғунбоев муваффақиятли иштирок этиб якунда кумуш медали совриндори бўлди.

Эътиборлиси, бу сўнгги 20 йил давомида ўзбек чавандозининг тўсиқлардан сакраш (конкур) бўйича ўтказилган қитъа чемпионатларида қўлга киритган илк медали бўлди.

Таъкидлаш керак, ҳамюртимизнинг бундай нуфузли мусобақада иштирок этиб, жаҳоннинг йигирма нафар тажрибали чавандозлари орасида шоҳсупанинг иккинчи ўрнига кўтарилишида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ва унинг амалдаги ижроси мужассам. 

Беллашувларда QuickMoney лақабли отда иштирок этган чавандозимиз қисқа муддатда отни ўзига бўйсундирди. Шунингдек, финал босқичидаги 8 нафар рақобатчилари орасида ўз иқтидорини тўлақонли номаён эта олди. Фақат сўнгги лаҳзалардаги кичик хатоси сабаб олтин медаль учун кечган курашни рақибига бой бериб қўйди.
Баҳсларни кузатиб борган мураббий Азиз Содиқовнинг айтишича, ёш спортчимизга охирги босқичда озгина дадиллик етишмаган. Аммо шунга қарамай Саидамирхонинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирокини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мусобақа совриндорларини Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад бин Абдулраҳмон ал-Аттия самимий муборакбод этиб, минтақа давлатлари орасида от спортини фаоллаштириш ва янада оммавийлаштириш хусусида сўз юритди. 

Дарвоқе, Ҳамад бин Абдулраҳмон ал-Аттия сентябрь ойида юртимизга ташриф буюриб, от спорти клубларини кўздан кечириш асносида ёш чавандозларимиз билан мулоқот ўтказган ва Ўзбекистонда спортнинг ушбу турини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берган эди. 

Чавандозларимизни олдинда бир қатор муҳим мусобақалар кутиб турибди. Улар орасида 2018 йилги Осиё ҳамда 2020 йилги Олимпия ўйинлари алоҳида аҳамият касб этади. Шундай экан терма жамоамиз аъзоларига энг нуфузли комплекс мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 дек 20:11:31
Husniddin Mirzaliyev
Yashavor azamat!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг