UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 дек 14:00
Янгиликлар

Дзюдо

Чемпионат якунлари таҳлил қилиниб, режалар белгилаб олинди

Ўзбекистон дзюдо федерациясида куни кеча якунига етган Ўзбекистон чемпионати муҳокамаси ҳамда янги мавсум режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоятларда фаолият юритаётган мураббийлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ҳамда совриндорлари, ҳакамлар иштирок этди.

Йиғилишга бошчилик қилган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ёшлар ва катталар терма жамоамиз аъзолари билан мулоқотга киришди.

Федерация раҳбари сўзи аввалида пойтахтимизда икки ҳафта оралиғида ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг муваффақиятли тарзда ўтказилгани билан табриклаб, барчага миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг йиғлишнинг асосий масалалари юзасидан муҳокамага ўтилди.

 Федерация раиси дзюдочиларимизни остонада эшик қоқаётган 2021 йилда муросасиз мавсум кутаётгани, буни ҳар бир спортчи қалбидан ҳис қилиб, ҳар бир беллашувга финал баҳсига чиқаётгандек тайёргарлик кўриши кераклигини урғулади.  

Шунингдек, йиғилишда Париж-2024 Олимпиадасига ҳозирнинг ўзидан бошлаб тайёргарлик кўриш, селекция ишларини жадаллаштириш, вилоятлар кесимида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақаларни кўпроқ ўтказиш, малакали мураббий ва ҳакамларни тайёрлашга урғу қаратиш масаласи энг устувор вазифалардан бўлиши айтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг